(GMT+5) | 07.12.2022

Бодоқ кўл ёнидаги шаршара

Бодоқ кўлининг чап ёнида сўқмоқлардан яхши кўриниб турган жуда баланд шаршара кўзга ташланади. Унинг баландлиги 30 метрни ташкил этади.

Сувнинг жилдираб тушиши эркин қизғиш тошлар бағрига урилиб, изсиз йўқолиб қоя тошлар остига (эҳтимол, тошлар орасидан Бодоқсойга бориб қуйилса керак) тўшалади.

Бодоқ кўли билан туташган шаршаранинг бориб томоша қилишнинг энг яхши вақти — май ойининг охири, июнь ойларига тўғри келади.

unnamed2.jpg